«Пахтакор» украиналик ҳимоячи билан шартнома имзолади
Сешанба, 02 Август
1614

Украиналик ҳимоячи Александр Насонов «Пахтакор» билан эркин агент сифатида шартнома имзолади, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.

30 ёшли ҳимоячи фаолияти давомида Украинанинг «Днепр», «Волинь», «Металлург» Донецк, «Арсенал» Киев, «Львов» каби клубларда фаолият олиб борган. 

«Украинадаги сиёсий вазият сабабли апрелдан бери Польшанинг «Сокол» клубида ўйнаб келаётганди. Ҳимоячи билан 2022 йил охиригача мўлжалланган шартномага имзо чекилди», - дейилади клуб хабарида.

Бунгача Максим Шацких ўз жамоасига Илья Мартинович, Пшемислав Банашак, Достонбек Ҳамдамов ва Достон Турсуновни таклиф қилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар