Манба: «Челси» Кукурелья билан келишувга эришди
Сешанба, 02 Август
3066

«Челси» «Брайтон» ҳимоячиси Марк Кукурельяни сотиб олишга яқин турибди.

Журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, Лондон клуби 24 ёшли футболчи билан шахсий шартнома шартлари бўйича тўлиқ келишиб олган.

Агар клуб «Брайтон» билан ҳам келишувга эриша олса, испаниялик ҳимоячи «Челси» томонидан тузилган шартнома таклифини қабул қилади. Бугун клублар ўртасида музокаралар бўлиб ўтади.

Аввалроқ «кўклар» Кукурелья учун 50 млн фунт тўлашга тайёрлиги маълум бўлганди. Бу — «Брайтон» сўраган пул.

Ўтган мавсумда «Барселона» тарбияланувчиси АПЛда 35та ўйин ўтказиб, 1та гол уришга эришган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар