Инглиз нашри: «Вулверҳэмптон» Шомуродов трансфери бўйича музокараларда олдинга силжиди
Сешанба, 02 Август
22284
Фото: Getty images

Ёзги трансфер ойнаси якунигача «Рома»ни тарк этиши кутилаётган Элдор Шомуродовга «Вулверҳэмптон» қизиқиш билдирмоқда.

Англиянинг Sport Witness нашри хабарига кўра, «Вулверҳэмптон» клуби раҳбарияти Ўзбекистон миллий жамоаси форварди трансфери масаласида «Рома» билан музокараларда олдинга силжиган. 

Қайд этилишича, «Рома» спорт директори Тиагу Пинту Англия Премьер-лигаси клубига Шомуродов масаласида ижара варианти кўриб чиқилмаслиги, Рим клуби Элдор билан хайрлашмоқчи эканини маълум қилган.

Аввалроқ, инсайдер Жанлука Ди Марцио Шомуродовга АПЛ клубидан ташқари, Италиянинг «Болонья» клуби асосий даъвогар бўлиб тургани, болоньяликлар эртага, 3 август куни футболчининг вакиллари билан учрашишини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, А Сериянинг яна бир клуби – «Торино» жамоани тарк этиб, «Рома»га ўтаётган Андреа Белотти ўрнига Шомуродовни ижарага олмоқчи экани ҳақида хабар берилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар