ЕЧЛ саралашининг якуний босқичига қуръа ташланди
Сешанба, 02 Август
13051
Фото: Getty images

Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа Чемпионлар Лигаси саралашининг якуний — плэй-офф босқичига қуръа ташланди.

Қуръа натижасида 6 та жуфтлик шаклланди. Уларнинг ғолиби Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичидан жой олади.

Дастлабки ўйинлар 16/17 августда, жавоб баҳслари 23/24 августда ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, ЧЛ саралашининг 3-босқич ўйинлари 2/3 август ва 9 август кунлари бўлиб ўтади.

Чемпионлар Лигаси 2022/23 саралаши
Плэй-офф босқичи

Чемпионлар йўли

ҚОРАБОҒ (Озарбойжоно)/ФЕРЕНЦВАРОШ (Венгрия) — ШЕРИФ (Молдова)/ВИКТОРИЯ (Чехия)
БУДЁ-ГЛИМТ (Норвегия)/ЖАЛЬГИРИС (Литва) — ЛУДОГОРЕЦ (Болгария)/ДИНАМО ЗАГРЕБ (Хорватия)
МАККАБИ ХАЙФА (Исроил)/АПОЛЛОН ЛИМАСОЛ (Кипр) — ЦРВЕНА ЗВЕЗДА (Сербия)/ПЮНИК (Арманистон)
КОПЕНГАГЕН (Дания) — ТРАБЗОНСПОР (Туркия)

Лига вакиллари йўли

ДИНАМО КИЕВ (Украина)/ШТУРМ (Австрия) — БЕНФИКА (Португалия)/МИТЬЮЛЛАНД (Дания)
ЮНИОН (Бельгия)/РЕЙНЖЕРС (Шотландия) — МОНАКО (Франция)/ПСВ (Нидерландия)

Теглар

Ўхшаш янгиликлар