Ёзги трансфер ойнаси якунигача «Рома»ни тарк этиши кутилаётган Элдор Шомуродовга Англия Премьер-лигаси клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Инсайдер ва журналист Жанлука Ди Марционинг сайтида хабар беришича, Ўзбекистон миллий жамоасининг 27 ёшли ҳужумчиси «Вулверҳэмптон» сафига ўтиши мумкин. Инглиз клуби Шомуродов учун трансфер курашига қўшилган.
Шомуродовга АПЛ клубидан ташқари, Италиянинг «Болонья» клуби асосий даъвогар бўлиб турибди. Болоньяликлар эртага, 3 август куни футболчининг вакиллари билан учрашиши маълум қилинган.
Аввалроқ, «Торино» жамоани тарк этиб, «Рома»га ўтаётган Андреа Белотти ўрнига Шомуродовни ижарага олмоқчи экани ҳақида хабар берилганди.