Де Йонг фақат икки клуб таклифини кўриб чиқишга тайёр
Сешанба, 02 Август
18441
Фото: Getty images

«Барселона» ва Нидерландия миллий жамоасининг 25 ёшли яримҳимоячиси Френки де Йонг «Манчестер Юнайтед»га ўтишдан бош тортмоқда, у фақат «Бавария» ёки «Челси»га ўтишни кўриб чиқишга тайёр. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар бермоқда.

Манбага кўра, «Барселона» футболчини сотишга қарор қилган, Де Йонгнинг ўзи эса жамоани тарк этишни истамаяпти. Агар ўйинчининг позицияси ўзгармаса, клуб унинг маошини камайтириш бўйича музокаралар олиб боради.

Transfermarkt Френкини 60 млн еврога баҳоламоқда. Унинг «Барселона» билан  шартномаси 2025/2026 йилги мавсум охиригача амал қилади. У клубнинг энг кўп маош олувчи футболчисидир — ҳафтасига 560 минг евро.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар