Белотти «Рома» билан шартнома масаласида келишувга эришди
Сешанба, 02 Август
5368
Фото: Getty images

Италия миллий жамоасининг 28 ёшли форварди Андреа Белотти фаолиятини «Рома»да давом эттиришга яқин. 

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, «Торино» билан хайрлашган Белотти шартнома шартлари масаласида «Рома» раҳбарияти билан келишувга эришган. 

Қайд этилишича, Рим клуби 28 ёшли ҳужумчига йиллик 2,8 миллион евро маош беришга рози бўлган. Андреа клуб бош мураббийи Жозе Моуриньо билан телефон орқали мулоқот қилгач, «бўрилар» сафига қўшилишга розилик берган.

Аввалроқ, эркин агент саналмиш Белоттига «Валенсия» ва «Вильярреал» қизиқиш билдиргани, ҳужумчининг ўзи Ла Лигага кўчиб ўтишни истамагани ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, «Рома» жамоа ҳужумчиси Элдор Шомуродов билан хайрлашмоқчи. Клуб унинг ўрнига айнан Белоттини таклиф этишни мўлжаллаган. Ўзбекистонлик ҳужумчининг римликлар сафидаги йиллик маоши 2 млн евро экани ҳақида хабар берилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар