Шерзод Темиров «Персеполис» билан хайрлашди
Душанба, 01 Август
7217

Ўзбекистон миллий жамоасига номзод форвард Шерзод Темировнинг Эрондаги фаолияти эрта якунига етди.

«Персеполис» клуби ҳужумчиси «инстаграм»даги саҳифасида жамоаси билан хайрлашганини маълум қилди. Томонлар келишувни бекор қилган бўлиши мумкин. Сабаби футболчининг форс клуби билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар белгиланган эди.

Эслатиб ўтамиз, Шерзод Темиров февраль ойида «Пахтакор»дан «Персеполис»га трансфер қилинганди.

Маълумот учун, 23 ёшли ўзбекистонлик ҳужумчи жорий мавсум Эрон чемпионатида 9 ўйинда битта голга муаллифлик қилганди.

Ўхшаш янгиликлар