«Реал» Майорални «Хетафе»га сотди
Душанба, 01 Август
2634
Фото: Getty images

Борха Майораль «Реал»дан «Хетафе»га ўтди. Мадрид клуби 25 ёшли ҳужумчининг кетишини эълон қилди. 

«Хетафе» футболчи билан шартнома 5 йилга мўлжалланганини маълум қилди.

Хабар қилинишича, трансфер қиймати 10 млн еврони ташкил этди.

Майораль — «Реал» тарбияланувчиси, у клуб академиясига 2007 йилда келиб қўшилган. У Мадрид клуби таркибида ЕЧЛ, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати, Европа Суперкубоги ва Испания Суперкубогини қўлга киритган.

Ўтган мавсумда испаниялик форвард «Хетафе»да ижарада ўйнади ва Ла Лигада 18та ўйинда 6та гол урди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар