Неймар: «Бу мавсумда янги Мессини кўрамизми? Йўқ, у ўзгармайди»
Душанба, 01 Август
4173
Фото: Getty Images

Неймар «ПСЖ»нинг Франция Суперкубогидаги ғалабасидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Парижликлар «Нант»ни (4:0) мағлуб этиб, ушбу совринни 11-марта қўлга киритишди. Бразилиялик футболчи бу ўйинда дубль қайд этди.

«Яхши ўйин, ажойиб кун. Қойилмақом ўйнадик, бутун жамоани табриклайман. Ғалабага лойиқ эканлигимизни кўрсатдик ва бу бизга кубокни олиб келди.

Бу мавсумда янги Мессини кўрамизми? Йўқ, бундай деб ўйламайман. Одамлар кўп гапиришади, лекин улар жамоа ичида нима бўлаётганини билишмайди. Кун сайин Леонинг Лео эканлигини кўрамиз. У ўзгармайди ва абадий бошқалардан даражаси устун футболчи бўлиб қолади.

Умид қиламанки, бу мавсумда учаламиз «ПСЖ»да қоламиз. Агар мен, Лео ва Килиан учун ҳаммаси яхши бўлса, клубда ҳам барчаси жойида бўлади», — деди Неймар Prime Video'га.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар