«МЮ» «Аякс»нинг юқори талаблари сабаб Антони трансферидан воз кечди
Душанба, 01 Август
2694
Фото: Global Look Press

«Манчестер Юнайтед» «Аякс» клубининг юқори талаблари сабабли Антонини сотиб олиш фикридан қайтди.

Sky Sports хабарига кўра, Манчестер клуби раҳбарияти 22 ёшли бразилиялик вингер трансфери борасидаги барча музокараларни тўхтатган. «Юнайтед» «Аякс» Антонининг трансфер нархи борасида молиявий талабларини туширган тақдирдагина яна музокарага киришиши мумкин.

Қайд этилишича, Амстердам клубида Антонини ёзги трансфер ойнасида сотиш зарурияти йўқ. Вингер билан амалдаги келишув тугашига яна уч йил бор. Шу сабабли нидерландлар футболчи учун 100 миллион евро сўраган. Клуб музокараларда 80 миллион евро ва бонуслар эвазига ўйинчисини қўйиб юбориши мумкинлигини маълум қилган. 

Бразилиялик футболчининг ўзи «МЮ»га ўтиш учун клубга сўров юборган тақдирда вазият ўзгариши мумкин.

Аввалроқ, бош мураббий тен Ҳаг Антони трансфери масаласини тезроқ ҳал қилишни клуб раҳбариятидан сўрагани ҳақида хабар берилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар