«Челси» Вернерни «Реал»га таклиф қилди
Душанба, 01 Август
4573
Фото: Getty images

«Челси» форварди Тимо Вернер янги мавсумни бошқа клубда бошлаши мумкин. 

Goal хабарига кўра, 26 ёшли германиялик ҳужумчи Мадриднинг «Реал» клубига тавсия қилинган. Лондон клуби Тимо Вернерни 35 миллион еврога трансфер қилишга тайёр. Томас Тухель Вернернинг ҳаракатидан қониқмаяпти.

Қайд этилишича, «Челси» раҳбарияти Вернерни сотишга тайёр, аммо футболчи Мадрид клубида захирада қолиб кетишга қарши бўлиши мумкин. «Қироллик клуби» Бенземага захира варианти сифатида Тимони таклиф этиш ёки этмаслик борасида ҳали бир қарорга келмаган.

Аввалроқ, «Челси» Германия миллий жамоаси аъзоси саналмиш форвардини «Ньюкасл»га тавсия қилгани ҳақида хабар қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар