Роналду захирага олинганидан норози бўлиб, «МЮ» ўйини якунланмай «Олд Траффорд»ни тарк этди
Якшанба, 31 Июль
13250
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналду узоқ танаффусдан сўнг «Райо Валькано»га қарши ўртоқлик баҳсида (1:1) асосий таркибда майдонга тушиб, ўйин эмас, ўйиндан кейинги ҳаракати билан эътиборга тушди. 

«МЮ»нинг «Олд Траффорд»да Испания клубига қарши ўтказган ўртоқлик ўйинида асосий таркибда майдонга тушган 37 ёшли форвард биринчи бўлимдан кейин захирага олинган ва унинг ўрнига майдонга тушган Амад Диало манчестерликларнинг ягона голига муаллифлик қилганди (1:1). 

Daily Mail ва бир қатор инглиз нашлари хабарига кўра, Роналду танаффусда захирага олинганидан норози бўлиб, иккинчи бўлим давом этаётган пайтда ўйинни кузатмай, «Олд Траффорд»ни тарк этган. Мухлислар португалиялик юлдузнинг ўйинни эрта тарк этганини расмга туширган.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану бунгача «Юнайтед»нинг мавсум олди 5та ўйинини ўтказиб юбориб, Осиё ва Австралиядаги турнега ҳам бормаган эди. 

Аввалроқ, 37 ёшли футболчи ЕЧЛда иштирок этадиган клуб сафига ўтиш фикридан қайтгани йўқлиги ҳақида хабар қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар