«Сўғдиёна» ўйинчиси «Навбаҳор»га ўтди
Шанба, 30 Июль
3957

«Навбаҳор» ёзги трансфер ойнасида ўз сафига яна бир янги футболчини қўшиб олди.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, ўз таркибини кучайтиришга ҳаракат қилаётган «Навбаҳор» таркибига маҳоратли яримҳимоячи Дониёр Абдуманнопов қўшилган.

Дониёр жорий мавсумнинг 1-даврасини «Сўғдиёна»да ўтказиб, 11 ўйинда 4та гол муаллифига айланганди.

Эслатиб ўтамиз, Абдуманнопов бунгача «Андижон», «Бунёдкор» ва «Энергетик-БГУ» клублари сафида тўп сурган.

Ўхшаш янгиликлар