«Ливерпуль» «Манчестер Сити»ни мағлуб этиб, Англия Суперкубоги соҳиби бўлди
Шанба, 30 Июль
4226
Фото: Getty images

Англия Суперкубоги доирасидаги «Ливерпуль» ҳамда «Манчестер Сити» ўртасидаги учрашув якунига етди.

Лестердаги «Кинг Пауэр» стадионида кечган баҳсда Александер-Арнолд ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимда «шаҳарликлар» дебютанти Хулиан Альварес ҳисобни тенглаштирди – 1:1.
 
83-дақиқада эса Муҳаммад Салоҳ пенальтидан жамоасини ҳисобда яна олдинга олиб чиққан бўлса, Дарвин Нуньес 90+4-дақиқадаги голи эвазига ишончли ғалабани таъминлаб, «Ливерпуль»га мавсумни соврин билан бошлаш имкониятини берди – 3:1.

Англия Суперкубоги. 30 июль
Ливерпуль – Манчестер Сити 3:1

Голлар: 1:0 – 21 Александер-Арнолд, 1:1 – 70 Альварес, 2:1 – 83, пенальти Салоҳ, Нуньес 90+4.
Ливерпуль – Адриан, Александер-Арнолд (Милнер, 74), Матип, ван Дейк, Робертсон, Ҳендерсон (Эллиотт, 73), Тиаго Алькантара (Кейта, 85), Фабиньо, Фирмино (Нуньес, 59), Салоҳ, Диас.
Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Аке, Рубен Диаш, Жоау Канселу, де Брюйне (Гюндоган, 73), Бернарду Силва, Родри, Грилиш (Фоден, 58), Маҳрез (Альварес, 58), Ҳоланд. 

Маълумот учун, «Ман Сити» сўнгги марта 2019 йил ушбу совринга эга чиққанди, «Ливерпуль» эса 2006 йилдан буён илк марта бу совринни ютиб, 11-Англия Суперкубогига эга чиқди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар