Николо Скира: А Сериянинг икки клуби Шомуродовни ижарага олмоқчи
Жума, 29 Июль
23846
Фото: Рома

«Рома» ҳужумчиси Элдор Шомуродов А Сериянинг бошқа клубига ўтишга яқин. 

Инсайдер Николо Скиранинг ёзишича, Ўзбекистон миллий жамоаси сардорига «Сампдория» ва «Торино» қизиқмоқда. 

Иккала клуб ҳам 27 ёшли форвардни сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов «Рома»нинг Исроилдаги йиғинига бормади, футболчининг агенти бу ҳолат Элдорнинг янги жамоага ўтиши билан боғлиқлигини айтди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар