«МЮ» «Атлетико»нинг Гризманнни Роналдуга алмашиш таклифини рад этди
Жума, 29 Июль
3791
Фото: Getty images

«Манчестер Юнайтед» клуби «Атлетико»нинг Криштиану Роналду бўйича дастлабки таклифини рад этди, дея хабар бермоқда AS.

Манба хабарига кўра, Мадрид клуби Роналдуни Гризманнга ўзаро алмашиш бўйича таклиф жўнатган. «Манчестер Юнайтед» эса 37 ёшли португалиялик форвардини 31 ёшли франциялик ҳужумчига алмашишни рад этган. 

Аввалроқ, Роналду «МЮ» раҳбариятига шартномани бекор қилиб, Чемпионлар лигасида иштирок этадиган клуб сафига ўтишни истаётгани ҳақида хабар қилинганди. Клуб ҳали яна бир йил шартномаси бор голеадорини қўйиб юбормоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, Гризманн «Барселона» томонидан Мадрид клубига ўтган йил икки йиллик ижарага берилган бўлиб, бу муддат якунида «Атлетико» Антуанни 40 миллион евро эвазига сотиб олишга мажбур бўлади. Агар футболчининг икки мавсумдаги майдондаги ўйинлари 50 фоиздан кам бўлса, у Каталония клубига қайтади.

Маълумот учун, «МЮ» ва «Атлетико» ўртасидаги ўртоқлик баҳси 30 июль куни соат 16:45да бошланади. Бу баҳсда Роналду ўйнамайди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар