«ПСЖ» Мукиеле трансферини эълон қилди
Сешанба, 26 Июль
2728

«Лейпциг» ҳимоячиси Норди Мукиеле фаолиятини Францияда давом эттирадиган бўлди.

«ПСЖ» расмий сайти «Лейпциг» футболчиси Норди Мукиеле билан 2027 йилга қадар шартнома имзоланганини эълон қилди. Аввалроқ, Париж клуби франциялик 24 ёшли ҳимоячи учун немис клубига 12 миллион евро трансфер пули тўлаши ҳақида хабар берилганди.

Мукиеле учун парижликлардан ташқари, «Челси» ҳам кураш олиб борган эди. 

Маълумот учун, Норди ўтган мавсум клуби сафидаги 37 ўйинда 2та гол ва 3та ассистга муаллифлик қилган. У Франциядаги фаолияти давомида «Монпелье» ва «Лаваль» клублари шарафини ҳимоя қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар