«Рома» ва «ПСЖ» Вейналдум трансферини муҳокама қилмоқда
Душанба, 25 Июль
2727
Фото: Getty Images

«ПСЖ» яримҳимоячиси Жоржиньо Вейналдум фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, «Рома» хўжайини Дэн Фридкин ва «ПСЖ» президенти Носир Ал-Ҳилайфий ушбу футболчининг ўтишини муҳокама қилмоқда. Томонлар тез орада келишувга эришишга яқин.

Қайд этилишича, «ПСЖ» йиллик маоши 7 миллион еврони ташкил этувчи нидерландиялик футболчининг ярим маошини тўлаб боришга рози. Қолган 3,5 млн евро маошни эса Рим клуби тўлайди.

Аввалроқ, Вейналдумнинг катта маоши сабабли парижликлар 31 ёшли яримҳимоячига харидор топа олмаётгани ҳақида хабар берилганди. 

Маълумот учун, Вейналдум ўтган мавсум клуби сафида жами 38 ўйинда 3та гол ва 2та ассистга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар