«Рома» Шомуродов ва яна бир футболчиси бўйича таклиф кутмоқда
Душанба, 25 Июль
20150
Фото: Getty Images

«Рома» клуби ёзги трансфер ойнаси якунигача жамоанинг икки аъзоси Элдор Шомуродов ва Матиас Винья бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Corriere dello Sport хабарига кўра, ушбу ўйинчилар мавсум олди тайёргарлик баҳсларида ҳозирча яхши таассурот қолдира олмаяпти. Шу боис клуб бу ўйинчилар борасида таклифларни кўриб чиқиши мумкин.

Қайд этилишича, Италия клубларидан Шомуродовни ижарага олиш бўйича қизиқиш мавжуд, уругвайлик ҳимоячи Винья бўйича эса таклифлар йўқ. 

Хабарда ёзилишича, клуб спорт директори Тиаго Пинту трансфер ойнаси якунигача таклифларни кўради ва якунда бош мураббий Жозе Моуриньо билан бирга ушбу ўйинчилар масаласида бир тўхтамга келади. 

Эслатиб ўтамиз, «Рома» аввалроқ аргентиналик форвард Пауло Дибалани эркин агент сифатида таклиф этганди.

Аввалроқ, Шомуродовни ижарага олиш борасида «Фиорентина», «Сампдория» ва «Лечче»да қизиқиш борлиги ҳақида айтилганди.

Маълумот учун, «Рома» ўтган ҳафтада «Спортинг»га мағлуб (2:3) бўлди. Клуб навбатдаги ўртоқлик баҳсини 30 июль куни «Тотенҳэм»га қарши ўтказади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар