«Наполи» ўз тарихидаги энг яхши тўпурар билан хайрлашди
Якшанба, 24 Июль
4524

«Наполи» клуби Дрис Мертенс билан хайрлашганини эълон қилди.

35 ёшли футболчи шартнома муддати тугагани боис, клубни эркин агент сифатида тарк этди. Неаполликлар у билан янги меҳнат битимини расмийлаштирмади.

Мертенс 2013/14 мавсумидан буён «Наполи» шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. У 397 та ўйинда 148 та гол урди ва клуб тарихидаги энг яхши тўпурар бўлди.

Аввалроқ, бельгияликнинг янги жамоаси «Лацио» бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар