«МЮ» Роналдуни ижарага беришга тайёр
Якшанба, 24 Июль
11637

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналду ижара асосида бошқа клубга ўтиши мумкин. 

Mirror нашри маълумотига кўра, инглиз клуби раҳбарияти 37 ёшли португалиялик футболчисини сотишни истамаяпти. «Қизил иблислар» Роналду клуб билан шартноман 2024 йилга қадар узайтириш ҳақидаги бандни ишга туширишини, шундан кейин 2022/2023 йилги мавсум якунигача ижарага йўл олишини исташмоқда.

«Манчестер Юнайтед»дагилар олдинда турган мавсум якунида Чемпионлар лигасига йўлланма қўлга киритишига, Роналду эса жамоага қайтиб, 2023/2024 йилги мавсумда жамоага ёрдам беришига умид қилмоқда.

Аввалроқ, Роналду Мадриднинг «Атлетико» клубига ўтишга розилик бергани ҳақида хабар пайдо бўлганди.

Роналду «Манчестер Юнайтед»га 2021 йил ёзида қайтганди. Унинг амалдаги шартномаси муддати 2023 йил охирига қадар тузилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар