Бурилиш. Кунде Хави ва Тухель билан суҳбатдан сўнг «Барса»ни танлади
Якшанба, 24 Июль
6008

«Севилья» ҳимоячиси Жюль Кунде «Челси»га ўтмасликка қарор қилди.

АS хабарига кўра, француз лондонликларнинг таклифига рози бўлишдан бош тортган.

23 ёшли футболчи «Барселона» бош мураббийи Хави ва «кўклар» устози Томас Тухель билан суҳбатлашган. Унга каталонияликларнинг лойиҳаси кўпроқ маъқул келган. 

Кунде Хави билан доимий алоқада ва келишув якунланишини кутмоқда. У испаниялик мутахассисга сўз берган.

«Кўк-анорранглилар» ва «Севилья» ўртасида принципиал келишувга эришилгани ҳақидаги маълумотларга қарамасдан, каталонияликлар ҳалигача расмий таклиф билан чиқишмаган. Бироқ «Барселона» оптимистик кайфиятда.

Аввалроқ «Барса» Кунде учун камида 50 млн евро таклиф қилиши хабар берилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар