«Ҳоффенҳайм» «Ливерпул»да ўйнаган ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди
Шанба, 23 Июль
2105

«Ҳоффенҳайм» «Шальке» ҳимоячиси Ўзан Қобоқ билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

22 ёшли туркиялик билан келишув 2026 йилгача мўлжалланган.

2019 йилнинг ёзида Қобоқ «Штутгарт»дан «Шальке»га ўтган, 2021 йилнинг январида эса «Ливерпул»га ижарага берилган. Охир-оқибат мерсисайдликлар ҳимоячини 18 млн еврога сотиб олмасликка қарор қилишганди.

Ўзан ўтган мавсумни «Норвич»да ижарада ўтказиб, АПЛда 11та баҳсда майдонга тушган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар