Мертенс «Наполи»дан кетмоқда. Клуб тарихидаги энг яхши тўпурар шартномасини узайтирмади
Шанба, 23 Июль
4506
Фото: Getty images

Дрис Мертенс кўп йиллик фаолиятидан кейин «Наполи»ни эркин агент сифатида тарк этадиган бўлди.

Клуб президенти Аурелио Де Лаурентис июнь ойида амалдаги шартномаси ниҳоясига етган футболчи билан музокара тўхтагани ва у Неаполь клубини тарк этишини маълум қилган.
 
«Наполи» 35 ёшли бельгиялик футболчига янги шартномага кўра йиллик 2,5 миллион евро маош таклиф қилганди. Мертенс эса маоши 4,5 миллион евродан 2,5 млн еврога пасайтирилишига рози бўлмаган.

Аввалроқ, Football Italia Дрисга асосий даъвогар клуб «Лацио» экани ҳақида ёзганди.

Мертенс 2013/14 йилги мавсумдан бошлаб неаполликлар сафида жами 397 ўйинда 148та гол киритиб, клуб тарихидаги энг яхши голеадор ҳисобланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар