Гвардиола: «Ҳоланд ётоғидан йиқилиб, тўпиғини синдирмаса, «Бавария»га қарши майдонга тушади»
Шанба, 23 Июль
3809
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Эрлинг Ҳоланд «Бавария»га қарши ўртоқлик учрашувида дебютини ўтказиши мумкинлигини маълум қилди.

«Машғулотларда ҳаммаси жойида бўлса, кечаси эса ётоғидан йиқилиб, тўпиғини синдириб олмаса, Ҳоланд «Бавария»га қарши баҳсда майдонга тушиши мумкин», - дея Гвардиоланинг сўзларини келтирган Manchester Evening News.

Маълумот учун, «Бавария» — «Манчестер Сити» учрашуви 24 июль куни АҚШнинг Грин-Бей шаҳри «Ламбо Филд» стадионида ўтказилади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 04:00да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар