Марсьяль «МЮ»нинг мавсум стартидаги асосий ҳужумчиси бўлади
Жума, 22 Июль
2768
Фото: Getty Images

Эрик тен Ҳаг «Манчестер Юнайтед»нинг мавсум бошидаги асосий ҳужумчиси масаласида бир қарорга келган.

Daily Mail хабарига кўра, нидерландиялик мураббий Криштиану Роналду кейинги ҳафтада қайтган тақдирда ҳам, Антони Марсьялни мавсум стартидаги асосий форвард сифатида кўрмоқда. Шунга қарамай, клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби португалиялик 37 ёшли ҳужумчи тез орада сафга қайтишига ишончи юқори эмас. 

Қайд этилишича, Марсьяль жамоанинг асосий форвардига айланиш учун машғулотларда энг кўп тер тўкаётган футболчилардан бири бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, франциялик футболчи «Севилья»га ижарага берилган эди, аммо Андалусия клуби Антонини ўз сафида олиб қолишни истамади. 

Маълумот учун, Марсьял тен Ҳаг қўл остидаги дастлабки уч ўртоқлик баҳсида кетма-кет 3та гол ва 2та ассистга муаллифлик қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар