«Барселона» президенти: «Кунде «Челси»га ўтди»
Жума, 22 Июль
7917
Фото: Getty Images

«Барселона» президенти Жоан Лапорта «Севилья» ҳимоячиси Жюль Кунде «Барселона» эмас, «Челси»га ўтганини маълум қилди.

Каталония клуби билан Лас-Вегасда бўлиб турган Жоан Лапорта мухлиснинг Кунде ҳақидаги саволига жавоб қайтарди.

– «Барса» Кунде билан шартнома имзолайдими?

– Йўқ, Кунде эмас. У «Челси»га ўтди», - дея Лапортанинг сўзларини келтирган Diario Sport.

Аввалроқ, «Севилья»нинг франциялик ҳимоячисига Лондон клуби 65 миллион евро таклиф қилаётгани ҳақида хабар берилганди. «Барса» бош мураббийи Хави ҳам ушбу марказий ҳимоячини жамоасида кўришни истаётган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар