Кэлвин Филлипс «МЮ» эмас, «Манчестер Сити»ни танлагани сабабини айтди
Пайшанба, 21 Июль
5431
Фото: Манчестер Сити

«Лидс»дан «Манчестер Сити»га ўтган Кэлвин Филлипс «Манчестер Юнайтед»га ўтмагани сабабини тушунтирди.

«Манчестер Юнайтед»га ўтишимнинг ҳеч қандай имконияти йўқ эди. Ҳаммаси ўзимга боғлиқ сабаблар. «Лидс»га қанчалик содиқлигимни яхши биласиз. Бутун оилам «Лидс Юнайтед»га ишқибозлик қилади. Уларнинг юзига оёқ қўйиб, ашаддий рақиб сафига ўтиш ҳақида ўйламадим ҳам.

«МЮ» менга қизиқиш билдиргани ва ўз сафига қўшиб олишга интилгани мен учун катта фахр. Чунки бу жаҳоннинг энг йирик клубларидан бири. Аммо мен бу клуб сафига ўта олмасдим. Шу боис «Лидс Юнайтед»га содиқлигимни кўрсатиб, Манчестернинг бошқа қисмига йўл олдим. 

Бу орқали менга жаҳондаги энг яхши имкониятни тақдим этганларга содиқлигимни кўрсатишни истагандим», - дейди «Манчестер Сити»нинг янги футболчиси.

Маълумот учун, «МЮ» ва «Лидс» жамоалари азалдан ашаддий рақиблар саналишади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар