«Манчестер Сити» ва Португалия миллий жамоаси яримҳимоячиси Бернарду Силва инглиз клубини тарк этиб, «ПСЖ» ёки «Барселона»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
«Ҳозирда энг асосийси – янги мавсумга тайёргарлик кўриш. «Манчестер Сити»да эканман, энг яхши ўйинларимни кўрсатишда давом этаман. Жамоа аъзолари, мухлислар ва клуб билан жуда яхши алоқадаман. Буни жуда ҳам қадрлайман», - дея Бернарду Силванинг сўзларини келтиган Sky Sports.
Маълумот учун, Силва «Манчестер Сити» таркибида 4 карра Англия чемпиони бўлган. Жами 249 ўйинда 48та гол ва 50та ассистга муаллифлик қилган.
Аввалроқ, Бернарду «Барселона»га ўтиш масаласида Хави билан гаплашгани, клубдан агенти Жорже Мендеш орқали уни трансферга қўйишни сўрагани ҳақида хабарлар тарқалганди.