Расман: «Рома» Дибала билан шартнома имзолади
Чоршанба, 20 Июль
3272
Фото: Рома

«Ювентус» собиқ ҳужумчиси Пауло Дибала фаолиятини «Рома»да давом эттирадиган бўлди.

Рим клуби расмий сайти 28 ёшли аргентиналик ҳужумчининг жамоа билан шартнома имзолаганини эълон қилди. Аввалроқ, Дибала «Рома» билан 3 йиллик шартнома имзолаши, унга кўра йиллик 6 миллион евро маош олиши ҳақида хабар берилганди. 

Эслатиб ўтамиз, Пауло куни кеча «Рома»нинг Португалияда ўтган «Спортинг»га қарши баҳсини (2:3) стадиондан кузатганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар