Агуэро: Левандовски — топ-даражадаги «тўққизлик», аммо «Барса» янги жамоа билан ЕЧЛ ғолиблиги учун курашиши қийин»
Чоршанба, 20 Июль
4370
Фото: Getty images

«Барселона»нинг собиқ ҳужумчиси Серхио Агуэро каталонияликлар сафига «Бавария»дан трансфер қилинган форвард Роберт Левандовски ҳақида гапирди.

«Левандовски — топ-даражадаги «тўққизлик». У «Барселона» учун жуда кўп гол уради. Бу клубда шундай футболчилар борки, улар ўйнашса, тўп киритиш учун кўп имкониятлар бўлади.

Мен клубга келганимда захира ўриндиғи унчалик узун эмасди, ҳозир эса «Барселона»да жуда яхши жамоа бор, айниқса, яримҳимояда.

Албатта, янги жамоа билан Чемпионлар Лигаси ғолиблиги учун курашиш қийин. Лекин, менимча, бу мавсумдаги мақсад — охиригача курашиш. Келаси йил эса ўзаро тушуниш пайдо бўлгач, мақсад ва имкониятлар янада юқори бўлади», — дея аргентиналикнинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар