«Марсель» Луис Суарес трансфери бўйича келишувга эришди
Сешанба, 19 Июль
3278
Фото: Getty Images

«Марсель» Испаниянинг «Гранада» клуби ҳужумчиси Луис Суареснинг трансфери бўйича келишувга эришди, деб хабар беради Франция клуби матбуот хизмати.

24 ёшли футболчи 2020 йилнинг кузида Англиянинг «Уотфорд» жамоасидан 7 млн евро эвазига «Гранада»га ўтганди. Transfermarkt ҳозирда унинг нархини 9 млн еврога баҳоламоқда.

Суарес «Гранада» сафида 73та ўйин ўтказиб, 14та гол урган ва 5та голга ассистентлик қилган. У Колумбия миллий жамоаси учун 4та ўйин ўтказиб, гол урмаган.

Эслатиб ўтамиз, испан клуби ўтган мавсумда Ла Лигада 18-ўринни эгаллаб, Сегундага тушиб кетди. «Марсель» Лига 1да 3-ўринни эгаллади ва бу мавсумда Чемпионлар Лигасида ўйнайди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар