Левандовски «Барса»нинг жамоавий машғулотида қатнашмаяпти. Унинг таништирув маросими қолдирилган
Сешанба, 19 Июль
3650

«Барселона» футболчисига айланган Роберт Левандовскининг таништирув маросими қолдирилди.

Marca хабарига кўра, футболчи Каталония жамоасининг АҚШдаги машғулотларида қатнашмаяпти. 33 ёшли польшалик форвард умумжамоа машғулотларидан ташқарида, якка ҳолатда асосан тренажёр залида шуғулланмоқда. Унинг 20 июль кунги «Интер Майами»га қарши ўртоқлик ўйинида тўп суриши ҳозирча номаълум. 

Аввалроқ, Робертнинг таништирув маросими 19 июль куни Америкада ўтказилиши ҳақида хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, Левандовски 45+5 млн евро эвазига «Бавария»дан Каталония клубига кўчиб ўтди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар