Лапорта трансферлар ҳақида: «Левандовски учун «ПСЖ» ва «Челси» билан кураш олиб бордик. Энди ҳимоя чизиғини ўйлаш керак»
Сешанба, 19 Июль
2978
Фото: Барселона

«Барселона» президент Жоан Лапорта жамоасининг бу йилги трансфер ишлари ҳали якунига етмаганини маълум қилди.

«Энди ҳимоя чизиғини кучайтириш ҳақида ўйлашимиз керак. Хави бир қатор футболчиларга қизиқиш билдирмоқда. Умид қиламанки, каталонияликларда қувониш учун ҳали яна кўп сабаблар бўлади. 

Левандовски трансфери учун биз «ПСЖ» ва «Челси» билан кураш олиб бордик ва Роберт айнан бизнинг сафимизга қўшилишни истади. Бунинг учун ундан миннатдормиз. Чунки у яхши таклифларни рад этиб, «Барса»да камроқ пул топишга рози бўлди. Левандовскига жуда катта босимга бардош бера олгани учун ҳам раҳмат дейман», - дея Жоан Лапорта сўзларини келтирган Mundo Deportivo.

Маълумот учун, «Барселона» янги мавсум олдидан Франк Кессиэ, Андреас Кристенсен, Рафинья ва Роберт Левандовски билан шартнома имзолади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар