Ўрунов «Спартак»дан бошқа клубга ижарага ўтиш учун маоши камайишига рози бўлмаяпти
Душанба, 18 Июль
4236
Фото: Getty Images

Остон Ўруновнинг «Спартак»дан бошқа жамоага ўтиши масаласида нима тўсиқ бўлаётгани ойдинлашди.

Metaratings хабарига кўра, 21 ёшли ўзбекистонлик яримҳимоячи олдида бошқа клублардан таклифлар бўлса-да, Ўрунов ижара асосида бошқа клубга ўтиши учун «Спартак»даги маоши камайишига рози бўлмаяпти. 

«Спартак» эса Ўрунов ижарага берилган тақдирда унинг маошини тўлаб бормоқчи эмас. Футболчини сотиш учун эса жиддий таклиф йўқ. Бу Остоннинг маоши нисбатан юқори экани билан боғлиқлиги қайд этилган.

«СЭ» нашри Ўруновнинг Москва клубидаги йиллик маоши 600 минг АҚШ долларига тенг экани ҳақида хабар қилганди. Футболчининг амалдаги келишуви 2025 йилга қадар имзоланган. 

Аввалроқ, Ўруновга Россиянинг «Химки», «Торпедо» ва Ўзбекистон клубларидан таклиф борлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар