«Навбаҳор» Остон Ўруновнинг қайтиши борасидаги гап-сўзларга муносабат билдирди
Душанба, 18 Июль
5796

«Навбаҳор» клуби «Спартак» футболчиси Остон Ўруновнинг Наманган клубига ўтиши ҳақидаги миш-мишларни рад этди.

«Жамоамиз ёзги трансфер «ойнаси» даврида ўз таркибига қўшиб олишни режалаштирган футболчиларни деярли ўз сафига қўшиб олди. Россияда ўйнаётган Остон Ўруновнинг «Навбаҳор»га келиши борасидаги гап-сўзлар эса миш-мишдан ўзга нарса эмас. Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби Ўрунов билан ҳеч қандай музокара олиб бормаган ва уни «Навбаҳор»га таклиф этиш режада ҳам йўқ.
 
Футболчиларни кашф этиши билан машҳур бўлган жамоамиз бош мураббийи Самвел Бабаян 2-даврада уларнинг имкониятларидан тўлиқ фойдаланишни ният қилган», - дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Маълумот учун, Суперлига клублари 2-давра олдидан 5 нафаргача янги футболчи таклиф этиш имкониятига эга. «Навбаҳор» ҳозирда Диёр Туропов, Владимир Козак, Жасур Яхшибоев билан шартнома имзолади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар