Дибала «Рома»га ўтишга розилик берди 
Душанба, 18 Июль
4151
Фото: Getty Images

«Ювентус» собиқ ҳужумчиси Пауло Дибала янги мавсумни А Серияда бошлайдиган бўлди.

Инсайдер Жанлука Ди Марционинг ёзишича, «Рома» клуби аргентиналик ҳужумчи билан келишувга эришган. Дибала римликлар таклифини қабул қилиб, «Рома»га ўтишга розилик берган. Пауло Рим клуби билан йиллик 6 млн евро маошли 3 йиллик шартнома имзолайди. 

Қайд этилишича, Дибалага «Рома» лойиҳасида асосий фигуралардан бири бўлиши ваъда қилинган.

Дибала тез орада Португалияга етиб бориб, «Рома» машғулотларига қўшилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар