40 ёшли Златан «Милан»да яна бир йил қолади 
Душанба, 18 Июль
1471
Фото: Getty Images

Златан Ибраҳимович «Милан» клубидаги фаолиятини давом эттиради.

40 ёшли ҳужумчи Италиянинг Гарда кўли яқинида жойлашган вилласида клуб директорлари Паоло Мальдини ва Фредерик Массара билан учрашди ва 2023 йилгача мўлжалланган шартномани имзолади.

Златан йилига 1 - 1,5 млн евро олади. Бу унинг ўтган йилги маошидан анча кам. Шунингдек, битимда турли бонуслар ҳам кўзда тутилган, деб хабар берди инсайдер Жанлука Ди Марцио.

Шартноманинг узайтирилиши ҳақида яқин орада расман эълон қилинади.

Ибраҳимович май ойининг охирида тиззасидан операция қилинган эди, у яна камида 6 ой даволаниши керак.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар