«Ювентус» ва «Рома» Дзаньоло трансфери бўйича келиша олмаяпти
Якшанба, 17 Июль
2498
Фото: Getty images

«Рома» ҳужумкор футболчиси Никола Дзаньоланинг «Ювентус»га трансфери амалга ошмай қолиши мумкин.

Журналист Жованни Альбанезенинг ёзишича, Рим ва Турин клублари Дзаньоланинг трансфери бўйича келишувга эриша олмаяпти. Қайд этилишича, Турин клуби Рим раҳбарияти сўраётган маблағни тўлашга рози бўлмаяпти. «Юве» нарх туширилиши учун келишувга ўйинчиларидан бирини таклиф қилмоқчи.

Маълумот учун, италиялик футболчи ўтган мавсум римликлар сафида жами 42 ўйинда 8та гол ва 9та ассистга муаллифлик қилган. Унинг амалдаги келишуви 2024 йилга қадар белгиланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар