Левандовски «Барселона»га ўтгани ҳақида: «Жуда ҳам бахтиёрман»
Якшанба, 17 Июль
7291
Фото: Getty images

Роберт Левандовски «Бавария»дан «Барселона»га ўтгач, илк таассуротлари билан ўртоқлашди.

Польшалик форвард Каталония клуби сафига қўшилиш учун Мальоркага етиб келгач, журналистлар қуршовида қолди. У орзуси амалга ошгани ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.

«Ҳа, жуда ҳам бахтиёрман», - деган польшалик форвард.

Левандовски тез орада «Барселона»нинг АҚШдаги мавсум олди йиғинига қўшилиш учун океан ортига кетади. Тиббий кўрик ва шартнома имзоланиши ҳам АҚШда ўтказилиши режалаштирилган. 

Аввалроқ, испан клуби 33 ёшли форвард трансфери учун немис клубига 45+5 млн евро тўлаши ҳақида хабар қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар