Эрлинг Ҳоланднинг айтишича, Оле-Гуннар Сульшер уни «Манчестер Сити»га ўтгани билан табриклаган.
21 ёшли ҳужумчи мавсум охирида Дортмунднинг «Боруссия»сидан «шаҳарликлар» сафига ўтди.
Сульшер аввалроқ «Ман Сити»нинг дербидаги рақиби «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи бўлган. Клуб норвегиялик мутахассисни 21 ноябрь куни истефога чиқарганди.
«Сити» билан шартнома имзолаганимда, у мени табриклади ва СМС ёзди: «Манчестернинг нотўғри томонида омад тилайман». Биз баъзан гаплашамиз. Ўзингиз биласиз, у «Мольде»да бўлганимда фаолиятимга катта таъсир кўрсатган. У — яхши йигит», — деди Ҳоланд Сульшер ҳақида.