Гнабри «Бавария» билан шартномасини узайтирди
Шанба, 16 Июль
1205

Мюнхенликлар вингери Серж Гнабри «Бавария»даги фаолиятини давом эттирадиган бўлди.

Клуб расмий сайти германиялик футболчи билан келишув 2026 йилга қадар узайтирилганини эълон қилди.

Аввалроқ, футболчи жамоани тарк этмоқчи экани, унга «Арсенал», «МЮ» ва «Челси» қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, Гнабри якунланган мавсум клуби сафида жами 45 ўйинда 17та гол ва 7 ассистга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар