«Арсенал» ва «Манчестер Сити» Зинченко трансфери масаласида келишувга эришди
Шанба, 16 Июль
4323
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Александр Зинченко янги мавсумни Лондон клубида бошлайдиган бўлди.

Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, «Арсенал» украиналик футболчи трансфери бўйича «Сити» билан келишувга эришган. Лондонликлар Зинченко трансфери учун Манчестер клубига 30 миллион фунт тўлайдиган бўлди.

«Канонирлар» ҳозирда 25 ёшли ҳимоячи билан шахсий шартнома масаласида музокара олиб бормоқда. 

Маълумот учун, Зинченко «Ман Сити» сафида ўтган мавсум жами 28 ўйинда 6та ассистга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар