Риёз Маҳрез «Манчестер Сити» билан янги шартнома имзолади.
31 ёшли яримҳимоячи «шаҳарликлар» билан келишувни 2025 йилгача узайтирди.
Жазоирлик футболчи «Ман Сити»га 2018 йили «Лестер»дан ўтганди. Бу вақт ичида у клуб сафида 189та ўйин ўтказиб, 63та гол урди ва 45та голга ассистентлик қилди.