«Барселона» ўртоқлик баҳсида «Олот» билан дуранг ўйнади
Пайшанба, 14 Июль
7330
Фото: Барселона

«Барселона» янги мавсумга тайёргарлик доирасида дастлабки ўртоқлик ўйинини ўтказди. 

Хави жамоаси Испаниянинг 5-дивизиони вакили «Олот» билан баҳсда дуранг қайд этди. Обамеянгнинг голига (ассист — тер Стеген) пенальтидан Амагат жавоб берди.

Энди Каталония клуби АҚШга учиб кетади ва у ерда «Интер Майами» (20 июль), «Реал» (24 июль), «Ювентус» (27 июль), «Нью-Йорк Ред Буллс» (31 июль) билан ўртоқлик баҳсларида майдонга тушади. 

Ўртоқлик ўйини
Олот — Барселона 1:1

13 июль. Олот
Голлар: Амагат (45, пенальти) — Обамеянг (28).
Барселона — тер Стеген (Пенья, 46), Дест (Касадо, 46), Касас (Бланко, 73), Мармоль (Риад, 46), Кессиэ (Аранда, 46), Эззальзули (Бальде, 46), Валье, Аҳомаш (Кольядо, 46), Гонсалес (Пьянич, 46), Торре (Педри, 46), Обамеянг (Фати, 46).

Ўхшаш янгиликлар