Стерлинг «Манчестер Сити» билан хайрлашди
Чоршанба, 13 Июль
4242
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» футболчиси Раҳим Стерлинг «шаҳарликлар» билан хайрлашаётганини расман маълум қилди. 

«Манчестерга 20 ёшимда келгандим, бугун эса эркак бўлиб қайтаяпман», - дея ёзган 27 ёшли англиялик футболчи.

Аввалроқ, Стерлинг фаолиятини «Челси»да давом эттириши маълум бўлганди. Лондон клуби трансфер учун «Сити»га 47,5 миллион фунт тўлаши, яна 2,5 млн фунт бонус сифатида тўланиши мумкинлиги ҳақида маълум қилинганди. 

Эслатиб ўтамиз, Стерлинг 2015 йилда «Ливерпуль»дан «Сити» сафига ўтиб, клубда 7 йил фаолият олиб борди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар