Шаҳбоз Умаров БАТЭдан Қозоғистон клубига ўтди
Чоршанба, 13 Июль
5401
Фото: БАТЭ

Беларус Олий лигасида фаолият юритиб келган Шаҳбоз Умаров Қозоғистон чемпионатига кўчиб ўтди.

Goalkz.kz хабарига кўра, ўзбекистонлик ҳужумкор яримҳимоячи «Ордабаси» сафига қўшилган. У қозоқ клубида бир йиллик ижара асосида тўп суради. «Ордабаси»ни ҳозирда беларуслик мутахассис Александр Седнев бошқармоқда.

Умаров БАТЭда Александр Михайлов билан можаро сабабли асосий таркибдан четлатиб, ўринбосаралар сафига ўтказилганди. Натижада у жорий мавсум Беларус чемпионатида тўп сурмаган эди.

Маълумот учун, Умаров ўтган мавсум 27 ўйинда 6та гол ва 8та ассистга муаллифлик қилган. «Ордабаси» Қозоғистон чемпионати 15-туридан кейин 26 очко билан 3-ўринда бормоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар