«Спартак» сардори Остон Ўруновни РПЛнинг топ-5 ёш футболчилари сафига киритди
Сешанба, 12 Июль
5088
Фото: Спартак

Москванинг «Спартак» клуби ҳимоячиси ва сардори Георгий Жикия Россия Премьер-лигаси 2021/22 йилги мавсумининг энг яхши ёш ўйинчилари рўйхатини тузди.

Грузиялик футболчи якунланган мавсумнинг энг яхши ёш ўйинчилари бешлигига ўзбекистонлик Остон Ўруновни ҳам киритди. 

Россиянинг «Чемпионат.сom» нашри сўровномасида Жикия 50 нафар футболчи орасидан қуйидаги 5-ўйинчини энг яхши ёш футболчилар қаторига киритган:
1. Михаил Игнатов («Спартак»).
2. Гамид Агаларов («Уфа»).
3. Эдуард Сперцян («Краснодар»).
4. Руслан Литвинов («Спартак»).
5. Остон Ўрунов («Спартак»/«Уфа»).

Эслатиб ўтамиз, 21 ёшли Остон Ўрунов «Уфа»дан яна «Спартак» сафига қайтди. У янги мавсумни қаерда бошлаши ҳозирча номаълум. 

Аввалроқ, Ўруновга Россия Премьер-лигасининг «Химки» клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар