«Манчестер Сити» Родри билан шартномани узайтирди
Сешанба, 12 Июль
1360
Фото: Манчестер Сити

«Манчестер Сити» жамоа яримҳимоячиси Родри билан келишув узайтирилганини эълон қилди.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, испаниялик хавбек «шаҳарликлар» билан 2027 йилга қадар келишувга эришган. Аввалги битим 2024 йилгача эди.

26 ёшли испаниялик футболчи 2019 йилдан буён жамоада ҳаракат қилмоқда. У ўтган мавсум АПЛда 33 ўйинда 7та гол ва 2та ассистга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар